Самарқандда 242 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Вилоят божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К. бошқарувидаги “KIA carnival” русумли транспорт воситасидан фуқаро М.С.га тегишли бўлган умумий қиймати 242 миллион сўмлик жами 22 000 қути тамаки маҳсулотларини бошқа шахсга тегишли “Damas”га ортилаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.