Самарқандда 3 та “медколлеж” қоладими?

Яқинда Zarnews.uz сайтида 2020/2021 ўқув йилидан Самарқанд таянч тиббиёт колежи ва Ургут тиббиёт коллежи Самарқанд  давлат  тиббиёт институти ҳузурида, Сиёб тиббиёт коллежи Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида техникум сифатида қайта ташкил этилиши ҳақида ўқидим. Самарқанддаги бошқа тиббиёт коллежлари-чи, улар ёпиладими?

С.Ахтамова.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, ҳақиқатдан ҳам Самарқанддаги учта тиббиёт коллежи техникум сифатида қайта ташкил этилади.

Сўзангарон тиббиёт коллежи, Каттақўрғон тиббиёт коллежи, Иштихон тиббиёт коллежи, Пайариқ тиббиёт коллежи, Пахтачи тиббиёт коллежи, Паст Дарғом тиббиёт коллежи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаси, яъни коллеж сифатида фаолият кўрсатади.

Бу коллежларга камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.