Самарқандда бахшичилик мактаблари борми?

- Бу йил Бойсунда ўтказилган Бахшичилик фестивалида 5 яшар боланинг халқ оғзаки ижодини куйлаётгани эътиборимни тортди. 7 яшар ўғлимнинг шу йўналишда таҳсил олиши учун вилоятимизда бахшичилик мактаблари фаолият юритадими?

Наргиза ҲОШИМОВА,

Жомбой тумани.

- Ҳозирда бахшичиликни ривожлантириш мақсадида Нарпай Қўшработ, Булунғур, Паст Дарғом ва Нуробод туманларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик йўналиши фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 40 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Агар сиз Жомбой туманида яшасангиз, фарзандингизни ўзингизга яқин ҳудуд – Булунғурдаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига олиб боришингиз мумкин.

Хўжақул МУҲАММАДИЕВ,

Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи.