Самарқандда ер майдонлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига кенгайди

Вилоятда бугунгача ана шундай 41,2 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилди. 

- Шу йилнинг баҳорида ўзлаштирилган 9,7 минг гектар ер майдонида озиқ-овқат экинлари, доривор ўсимликлар ҳамда боғ ва токзорлар барпо қилинди, — дейди вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси шуъба бошлиғи Тойир Дувланов. — Натижада 2,3 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

Мисол учун, Булунғур туманидаги “Metin gurop impeks” МЧЖ томонидан 1027 гектар лалми ер майдони ўзлаштирилиб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш йўлга қўйилди. Худди шундай Нуробод туманида “Sarikul Mega Agro” МЧЖда қиймати 10 миллион доллар бўлган лойиҳа амалга оширилиб, 1450 гектар ер майдони ўзлаштирилди ҳамда 450 та иш ўрни яратилди.