Самарқандда коронавирус инфекциясини юқтирганлар яна кўпайди

2020 йил 18 апрель соат 18:30 ҳолатида вилоятимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна 6 нафарга ошиб, жами 14 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи яхши. Шифокорлар ва мутахассислар томонидан назорат остида бўлган барча беморлар белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 4065 нафар фуқарол карантин назорати остига олинган. Жумладан, 647 киши стационар шароитидаги тиббий кузатув остида. Мутасаддилар томонидан вилоятда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.