Самарқандда коронавирусга чалиниш ҳолати бироз пасайди

🔺 2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 529 (+490) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 27 нафари Андижон вилоятида,
📌 21 нафари Бухоро вилоятида,
📌 37 нафари Жиззах вилоятида,
📌 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 10 нафари Навоий вилоятида,
📌 20 нафари Наманган вилоятида,
📌 31 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 22 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 19 нафари Фарғона вилоятида,
📌 13 нафари Хоразм вилоятида,
📌 48 нафари Тошкент вилоятида,
📌 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 365 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110 041 нафарга етди. 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.