Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Ковид-марказ ёпилди - беморлар энди қаерда даволанади?

Жорий йилнинг 8 июль куни сайтимизда «Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни марказлашган ҳолда даволаш, уларга тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуасида ўтган йил август ойида ташкил этилган ва касалланиш кўрсаткичлари камайиши билан ёпилган 1000 ўринли даволаш ва тақсимлаш маркази яна иш бошлади», деган хабар берилганди.

Мана, орадан 80 кун ўтиб, мазкур муассаса касалланиш кўрсаткичлари камайгани сабабли ёпилди, деган хабар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил мазкур марказ фаолияти баҳорнинг сўнгги кунларида бошланиб, куз фасли якунигача давом этганди.

Хўш, эндиликда парваришга муҳтож, вирус юқтириб олган беморлар қаерда даволанади? Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, эндиликда коронавирусга чалинган ва амбулатор даволанишга муҳтож беморлар Самарқанд шаҳрининг Узоқ лагерь ҳудудида жойлашган, 300 га яқин ўринли махсус шифохонада даволанишлари мумкин.