Самарқандда Мажбурий ижро бюроси фаолияти журналистларга таништирилди Пресс-тур

Самарқанд вилояти Мажбурий ижро бюроси бошқармасида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда бошқарма Қидирув шўъбаси ва Самарқанд туманлараро ихтисослаштирилган бўлимнинг ахборот-коммуникация технологияларига асосланган замонавий ёндашуви таништирилди.
Жорий йилда ихтисослаштирилган бўлимга 293 800 та ижро иши (298,3 млрд сўм) келиб тушган, шундан 103 951 таси 43,5 млрд сўм муваффақиятли ижро этилди.
Соддалаштирилган ижро жараёнлари масофадан туриб, қарздорнинг яшаш жойи ёки мол-мулкига бормасдан, маъмурий жарималар, солиқ қарзлари, давлат божи ва почта харажатларини ундиришни таъминлайди.
Пресс-турда бошқарма фаолиятидаги ислоҳотлар ва ижро жараёнларидаги янгиликлар муҳокама қилинди, журналистларнинг саволларига жавоб берилди.
Бундан ташқари, 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган журналист ва блогерлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.