Самарқандда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 2380 нафар шахсга чора кўрилди
- 04.06.2021 11:58
- 41
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, вилоят ҳудудида "Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги" тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирнинг 10 куни давомида, жами 696 та турли объектлар (тунги клуб, караоке бар ва бошқа объектлар) кўздан кечирилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 2380 нафар шахсга чоралар кўрилди.
339 нафар маст ҳолатда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар аниқланди. 167 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 14 нафар гиёҳвандликка чалинган ва 172 нафар руҳий касаллар даволаниш муассасаларига жойлаштирилди.
9 нафар яшаш ва иш жойи аниқ бўлмаган шахслар Реаблитация марказига ва 79 нафар назоратсиз қолган вояга етмаганлар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
4 нафар қидирувдаги шахслаш ушланди. 2 нафар бедарак йўқолганлар топилди.
Тадбир давом этмоқда.