Каттақўрғонлик спиртлик ичимликдан сархуш шахс "ўзига жавоб беролмаслиги" ортидан 15 суткага қамалди
Ундан маъмурий қамоқ даврида тўланадиган харажатлар учун ҳар бир суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоиз миқдорида, жами 607 500 сўм ундирилади.
Ҳолат Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Ўша куни маст ҳолатдаги С.М. йўлни таъмирлаётган ходимлар ва қўшниларни сабабсиз ножўя сўзлар билан хақорат қилиб, тинчлигини бузган.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлари билан майда безорилик қилиб, камига ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.
Оқибатда 1977 йилда туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси бўлган С.М.га тегишли жазо тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг қарорига кўра, у 15 сутка панжа орқасида ўтиради.
Ундан 607 500 сўм харажатлар учун ва базавий ҳисоблаш миқдорининг
бир баравари - 270 000 сўм жарима ундирилади.