Самарқандда ногиронлиги бўлган болалар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг V Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Ярмарка Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Ўтказилиш вақти: 23—24 сентябрь кунлари, 09:00 дан 17:00 гача.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, Мўлжал: Регистон майдони ёнида.

Ярмаркада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган болалар тайёрлаган маҳсулотлар сотувга қўйилади.

Унутманг, бу маҳсулотлар ногиронлиги бор кишилар, оғир хасталикка чалинган болаларнинг қўл билан яратган дунёлари, расмлари, буюмлари, умидлари ва орзулари. Уларни сотиб олиб, болаларга қувонч, юракларига озгина таскин бериш имконингиз бор.