Самарқандда педагоглар аттестацияси бошланди

Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Билимларни баҳолаш марказида педагог кадрлар аттестациясига старт берилди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бу йилги малака тоифаларини ошириш бўйича ўтказиладиган аттестация имтиҳонига вилоятдан 18 минг 480 нафар педагог иштирок этиши режалаштирилган. Тест синови жараёнлари май ойи охирига қадар давом этади.
Шунингдек, бугун республика бўйича барча вилоятларда педагоглар учун аттестация жараёнлари бошланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг cams.uzedu.uz платформасидан жараённи тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.