Самарқандда қанча маҳалла фуқаролар йиғини ўз биносига эга эмас?

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаровга кўра, энг кўп маҳалла фуқаролар йиғини Самарқанд шаҳрида - 215 та ва Паст Дарғом туманида - 107 та.

Аммо бу ҳудуддаги маҳаллаларнинг бинолари ва моддий техник базаси етарли даражада эмас.

Бу борадаги энг яхши ҳудуд - Каттақўрғон шаҳри ва Иштихон тумани. Улардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ ўз биносига эга ва моддий-техник база билан етарли даражада таъминланган.

- Умуман, бугунги кунда вилоятдаги ўзини ўзи бошқариш органларининг 1082 таси, яъни 97 фоизи ўз биносига эга, - дейди А.Умаров. - Қолган 35 та маҳалла фуқаролар йиғинлари жорий йилнинг якунига қадар бино билан тўлиқ таъминланиши режалаштирилган. Аммо шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан ер ажратиш қарори бекор қилинганлиги сабабли бу иш кечикяпти.