Самарқандда қўшма таълим дастурлари бўйича тест синовлари бошланди
Самарқанд давлат тиббиёт университетига қўшма таълим дастурлари асосида қабул қилинадиган абитуриентлар учун кириш имтиҳонининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Тест синовларида абитуриентларга чет тили (рус тили) фанидан 30 та тест топшириғи ва топшириқларини бажариш учун 1 соат вақт ажратилди.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz' га маълум қилишича, навбатдаги тест синови эртага, Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтларига қўшма таълим дастурлари асосида қабул қилинадиган абитуриентлар учун бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз: Қўшма таълим дастурлари асосида ўқишга кирган талабалар институтда ва хорижий ҳамкор олий таълим муассасасида ҳам таҳсил олади. Уларга икки томонлама диплом берилади.