Самарқандда саломатлик акцияси ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ташкил этилди.
Ушбу акцияни ўтказиш учун бугун вазирлик таркибий тузилмалари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари, малакали тиббиёт ходимлар Самарқандга келди.
Акция давомидаги тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида маҳаллабай кесимда ўтказилади. Унда “Темир дафтар”га киритилган ва тиббий хизматга муҳтож фуқаролар пойтахтлик ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган малакали шифокорлар ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан уйларида кўрикдан ўтказилади, керакли даво чораларини олади. Зарурат туғилса, тиббиёт муассасаларига етказилиб, уларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.