Самарқандда тадбиркорлардан олинган 1,9 миллиард сўм ортиқча тўлов қайтарилди
- 15.07.2020 11:20
- 261
- Иқтисодиёт
Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан вилоятда ўтказилган ўрганишларда 2019 йилнинг декабрь ойида 121 тадбиркорлик субъектидан 1,9 миллиард сўм ортиқча тўлов олингани маълум бўлди. Тўловларнинг 1,3 миллиард сўми (66 фоизи) 2020 йилнинг январь ойида солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
Жумладан, Булунғур туманида ортиқча олинган 339 миллион сўм тўловнинг 78 фоизи (264 миллион сўм), Самарқанд шаҳрида 301 миллион сўмнинг 73 фоизи (220 миллион сўм), Иштихон туманида 214,5 миллион сўмнинг 79 фоизи (169,5 миллион сўм) қайтарилганди. Ортиқча тўловларнинг қолган қисми, ўтган йил якуни бўйича топширилган ҳисоботлар натижасида тўлиқ бартараф этилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
Тадбиркорлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа