Тадбиркорлар муаммоси: Ҳозирча 400 га яқин мурожаат тушган
Президентимиз ташаббуси билан 20 август тадбиркорлар куни сифатида белгиланганди. Шу куни давлат раҳбари ишбилармонлар билан учрашув ўтказишни ҳам анъанага айланди.
Жорий йилда ҳам анъанага мувофиқ, тадбиркорлар куни олдидан Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида тадбиркорлар мурожаатларини мувофиқлаштириш штаби ташкил этилди. Соҳага масъул ташкилотлар вакилларидан иборат штабга вилоятимиз тадбиркорларидан ўнлаб мурожаатлар бўлмоқда.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Паст Дарғом туманидан 9 та, Каттақўрғон, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳридан 5 тадан, қолган туманлардан ундан камроқ мурожаат тушган. Қайд этилаётган масалаларнинг аксарияти банк, кадастр, солиқ ва бошқа ташкилотларга йўналтирилмоқда. Масалан, шу пайтгача “Агробанк” 16 та, Бизнесни ривожлантириш банки 15 та, Халқ банкига 12 та, вилоят ички ишлар бошқармасига 10 та, вилоят солиқ бошқармасига 46 та, электр тармоқлари корхонасига 11 та, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига 12 та, Мажбурий ижро бюросига 10 та ва кадастр агентлигига 23 та мурожаат бўлган.
2024 йилнинг 8 июль ҳолатига тадбиркорлардан 382 та мурожаат тушган. Уларнинг 302 таси кўриб чиқилган ва 129 таси ижобий ҳал этилган. 179 та мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.