Самарқандда такроран ер ости силкиниши сезилди
- 04.12.2019 09:43
- 551
- Ҳодиса
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Марказ маълумотларига кўра, 4 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан тонг соат 05:35 да Ўзбекистонда ер ости силкинишлари қайд этилган.
Зилзила эпитцентри Тошкентдан 191 километр жанубда жойлашган. Эпитцентрда зилзила магнитудаси 4,5 баллни ташкил этган. Ўчоғи 18 километр чуқурликда жойлашган.
Ер ости силкинишлари кучи Гулистон ва Самарқандда 2 баллни, Жиззахда 3 баллни ташкил этган. ФВВ маълумотларига кўра, зилзила бошқа шаҳарларда сезилмаган.
Кеча, 3 декабрь куни Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берилган эди.
Теглар:
ер қимирлаши