Ўзбекистонда бир суткада иккинчи марта ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 2020 йил 16 июн, Тошкент вақти билан 14:21 да (16.06.2020 йил, Гринвич бўйича 09:21 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,72 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 214 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 524 километр жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 524 км., 2 балл.
Наманган: 482 км., 2 балл.
Андижон: 471 км., 2 балл.
Фарғона: 416 км., 2 балл.
Гулистон: 455 км., 2 балл.
Жиззах: 458 км., 2 балл.
Самарқанд: 469 км., 2 балл.
Термиз: 319 км., 2 балл.
Қарши: 501 км., 2 балл.
Навоий: 603 км., 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 06:30 да Тожикистонда бўлган зилзиланинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.