Янги Каледония яқинида кучли зилзилалар давом этмоқда

Франция ҳудудидаги Янги Каледония оролининг Нумеа шаҳридан 520 километр шарқда 6,4 балли зилзила қайд этилди.

Бугун тонгда, Тошкент вақти билан эса 02:00 да қайд этилган зилзила эпицентри координаталари -23,34 даража жанубий кенглик ва 171,39 даража шарқий узунликда бўлган. Орадан 2 соату 45 дақиқа ўтиб, бу ерда 6,2 балли, яна кўп ўтмай (Тошкент вақти билан 06:02) да 5,7 балли зилзила қайд этилди.

Ушбу ҳудудда бир кун олдин ҳам бир қатор зилзилалар ҳам қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 7 баллдан юқори бўлган.

Зилзила эпицентридаги силкиниш интенсивлигига кўра, "ҳалокатли" деб баҳоланмоқда. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун: Янги Каледония оролининг умумий майдони 18580 квадрат километрни, аҳолиси 287,8 минг кишини ташкил этади.