Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади
- 18.05.2023 10:48
- 266
- Ўзбекистон
Президент қарори билан 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.
Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.
Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда тезкор хабарнома юборилади.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.
Теглар:
ер қимирлаши
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа