Самарқандда хорижга виза олиб берадиган фирибгар судланди
- 31.03.2020 15:49
- 339
- Жиноят ва жазо
Самарқанд туманида истиқомат қилувчи Фазлиддин хорижга ишлашни истовчилар учун виза олиб беришда ҳожатбарор чиқиб қолди.
Канадага виза олиб беришни ваъда қилган Фазлиддин курсдоши Шахбознинг ишончига кириб, ундан 2017 йил ноябрь ойидан 2019 йил март ойига қадар бўлиб-бўлиб, жами 7620 АҚШ доллари миқдорида пул олди.
Бу орада яна таниши Турсунни Австрия давлатига юборишни ваъда қилиб, ундан 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритди.
Чет элга юбориш ҳуқуқи бўлмаган Фазлиддиннинг ваъдалари бажарилмагач, жабрланувчилар унинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгач, Фазлиддин танишларига келтирган зарарни тўлаб берди. Суд ҳукмига кўра, Фазлиддин Восеевга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 10 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Д.НУРАЛИЕВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани суди судьяси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа