Самарқандда йўл кира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради
- 21.08.2019 13:29
- 635
- Самарқанд
Жорий йилнинг 17 август Самарқанд шаҳридаги 41 ва 31-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўловчиларга йўл ҳақи оширилгани ҳақида эълон қилишган.
Facebook‘даги "SAMARKAND CITY" гуруҳида жойлаштирилган расмларга кўра, эълонда йўл ҳақи 1500 сўм деб кўрсатилган.
Ушбу ноқонуний ҳаракати учун 31-йўналиш ҳайдовчиси кечирим сўради.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида йўл ҳақи оширилгани йўқ. Бугунги кунда йўл ҳақи 1200 сўмни ташкил этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа