Самарқанддаги собиқ мактаб ва поликлиника “ноль” қийматда берилади

Бу Cамарқанд вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 14 февралдаги 92-Қ-сонли қарорининг 2 иловаси ва Cамарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудий комиссиясининг 2018 йил 30 мартдаги 04-3-179-сонли йиғилиш баёнига асосан амалга оширилмоқда.
Собиқ мусиқа ва санъат мактаби биноси нодавлат таълим муассасасит ташкил этиш учун берилади. Бунинг учун эса 5 миллиард сўм инвестиция киритиш лозим бўлади.
2,5 миллиард инвестиция киритиш эвазига эса собиқ усмирлар ва талабалар поликлиникасида даволаш ва диагностика, стационар хизмат кўрсатиш, ЭХОЭГ, ЭКГ, ЛОР, Видеогастраскоп, ИФА анализатор, биохимик анализатор, гематологик анализатор, Уриноанализатор, ЭЭГ, УЗИ-3D, стоматология, урология ва гинекология хизматларини ташкил этишга рухсат берилади.
Танлов 2018 йилнинг 10 май куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтказилади. Ўша куни талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар очилади.
Қўшимча маълумотлар учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат этиш мумкин.