Самарқанддан Қозонга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

"Air Marakanda" компанияси ва "UVT aeroо" авиакомпанияси билан ҳамкорлик доирасида Татаристон пойтахти – Қозонга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади.

Парвозлар ҳафтада бир марта-якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

➖Қозондан жўнаб кетиш соат 22:35 да  – Самарқандга келиш вақти соат 04:15 да (якшанба куни).

➖Самарқанддан учиб кетиш -  соат 05:15 да, Қозон аэропортига етиб бориш - соат 06:55 да. Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий берилган.

Шаҳарлар орасидаги парвоз тахминан 3 соат давом этади.

Чипталарни авикомпания веб-сайтида ва Самарқанд халқаро аэропортининг 24 соатлик чиптахонасида сотиб олиш мумкин.