Самарқанддан "йўлга чиққан" героин манзилига етиб бормади
Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тадбирлардан бирида 1967 йилда туғилган, Ургут тумани Чеп маҳалласида яшовчи А.Д., 1982 йилда туғилган, туманнинг Ваткан-Қўзибек маҳалласида яшовчи Ш.Х.лар жиноий тил бириктириб, “ажал оғуси” олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Д., З.Ф. ҳамда Ш.Х.лар ҳаракатланиб кетаётган автомашинада 248,33 грамм миқдорда “героин” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари фуқаро А.Д.га тегишли бўлиб, уни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқарога етказиб беришни режалаштирган.
Мазкур ҳолат бўйича Ш.Х. ва А.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.