Самарқандлик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди
- 01.05.2023 11:46
- 127
- Спорт
Хабар қилганимиздек, 25-30 апрель кунлари Cамарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18, U23 ёш тоифалари ҳамда параканоэ йўналишида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Таиланд, Қозоғистон, Тожикистон, Индонезия, Қирғизистон каби Осиёнинг 11 мамлакатидан 400 нафар спортчи қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб борди.
Мусобақа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси U18 ва U23 ёш тоифаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Спортчиларимиз мазкур йўналишда 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалларига эга чиқди. Паралимпиячилар эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди.
Самарқандлик эшкак эшувчилар мазкур чемпионатда 11 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 29 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа