Самарқандлик ҳайдовчининг автомашинасидан 28 та гугурт қутига жойланган гиёҳвандлик воситалари топилди

20 июнь куни тахминан соат 22.00 да “Эркин” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари махсус “Қорадори-2021” тадбири давомида пойтахтга кирмоқчи бўлган “Lacetti” автомобили тўхтатилди.

Текширув натижасида транспорт воситасининг салонидан 28 та гугурт қутисида қуритилган ўсимликсимон ўзига хос ҳидли модда топилиб, холислар гувоҳлигида олиб қўйилди.

Автомобиль ҳайдовчиси - Самарқанд вилоятида, 1983 йилда туғилган Обид С. исмли фуқаро. У Чилонзор тумани ИИО ФМБга етказилди.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.