Самарқандлик курашчилар Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди
Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида 3 нафар самарқандлик юнон-рум курашчилари иштирок этишмоқда, деб ёзмоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Дастлаб 55 кг вазн тоифасида курашган Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Илҳомжон Баҳромов финалда япониялик Хироми Катагари билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилган бўлса-да, сўнгги очко вакилимиз томонидан қўлга киритилгани устунликни Илҳомжон Баҳромовга тақдим этди ва у Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, 130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам финалда иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Осиё чемпионатида иштирок этаётган яна бир вилоятимиз вакили Исломжон Баҳромов бугун 60 кг вазн тоифасида кураш баҳсларига киришади.