Самарқандлик мактаб битирувчиси Ўзбекистондаги энг ёш IELTS 9,0 соҳибига айланди 

2004 йилда туғилган Самарқанд шаҳар 43-ИДУМ битирувчиси Суҳроб Муродов IELTS имтиҳонида энг юқори натижа – 9,0 баллни қўлга киритди ва IELTS имтиҳонидан 9,0 баллни киритган энг ёш (19 ёш) ўзбекистонликка айланди.

С.Муродов 2021 йил март ойида аллақачон мавқеи IELTSдан кам бўлмаган C2 Proficiency имтиҳонини топшириб, IELTS 9,0 га тенг бўлган натижа қайд этганди.  

- IELTS имтиҳонидан 9,0 балл олиш қийиндек кўриниши мумкин, лекин ҳозирги кунда хорижий тиллар, жумладан, инглиз тилини ўрганишга берилаётган эътибор биз каби ёшларнинг тил ўрганишга иштиёқимизни ошириб бормоқда, - дейди Суҳробнинг ўзи.  

Халқаро эксперт, Ўзбекистондан биринчи бўлиб Кембридж университетининг DELTA (Diploma of English Language Teaching to Adults)ни қўлга киритган Муҳаммадхон Солиевнинг айтишича, ҳозирги кунда одатда фақатгина хорижий тил ўқитувчилари ва IELTS инструкторларигина С2 ёки IELTS 9,0 балл олади. Суҳроб 11-синфда ўқиган пайтидаёқ С2 ҳамда ИДУМ ўқувчиси бўла туриб, IELTSдан бунақа юқори натижаларни қайд этгани қувонарли ҳол. Ўйлайманки, яқин орада Суҳробга ўхшаган ёшларимиз сони ошади.