Самарқандлик олим, тадбиркор, нуроний, уста ва маҳалла фаолларига давлат мукофотлари берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2025 йил 25 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Фармон қабул қилди.
Фармонга кўра, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
ХАЛИЛОВ Насриддин - Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан
САИДМУРОДОВ Ўктам - Самарқанд туманидаги «Стеклопластик» масъулияти чекланган жамияти раиси
«Дўстлик» ордени билан
САНАЕВ Исмат Санаевич - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Пахтачи тумани Кенгаши раиси
«Жасорат» медали билан
САФАРОВ Музаффар Шавкатович - Нарпай туманидаги маиший техникаларни таъмирлаш устаси
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
ГАДАНОВА Хатича - Нарпай тумани
«Шуҳрат» медали билан
АБДУҲАКИМОВА Гулфуза Абдураҳмоновна – Паст Дарғом туманидаги «Буюк Турон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли
МУСУРМОНОВА Шоира Акбоевна - Булунғур туманидаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими
НУРУЛЛАЕВ Зафар Деҳқонович - Самарқанд шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг Сиёб ҳудуди бошлиғи, Самарқанд вилояти
РИЗАЕВ Фазлиддин Исмоилович - Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамияти бош технологи, Самарқанд вилояти