Самарқандликларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулоти шаклланишидаги улуши 7 фоиз. Бу камми ёки..?

Самарқанд вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 трлн. сўмни ташкил этиб, вилоятнинг Республика ялпи ички маҳсулоти шаклланишидаги улуши қарийб 7 фоизга етди.

Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони бўйича вилоят республикада 3-ўринда кетмоқда. Айниқса, бу борада Самарқанд шаҳри етакчилик қилиб, жорий йилнинг шу давригача 1,5 мингта янги корхона ташкил этилган. Бу билан вилоятнинг бош кенти республикамизнинг илғор туман ва шаҳарлари еттилигида 2-ўринни банд этмоқда.