Самарқанднинг бош арчаси вилоят театри олдида жойлаштирилди

Янги йил байрами муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари марказида байрам арчалари ўрнатилди.

Вилоятнинг бош арчаси Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида, вилоят мусиқали драма театри олдида жойлаштирилди. Майдон байрам руҳига мос тарзда безатилди.

Шунингдек, Сартепа маскани, Темирйўл вокзали майдони, Кимёгарлар қўрғони ва Қорасув массивида байрам арчалари ўрнатилмоқда.

Мазкур ҳудудларда 20 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар маданий дастурлар намойиш этилиши, савдо ярмаркалари ўтказилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимлиги Самарқанд шаҳрида “Энг чиройли арча”, “Энг яхши безатилган кўча”, “Энг яхши бино” каби номинациялар бўйича танлов эълон қилди.