Самарқанднинг ипак қоғози - умрбоқий, силлиқ ва сувда ивимайди

Самарқандда ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари Самарқанд туманидаги Конигил қишлоғида бўлиб, бу ерда қадимий Самарқанд қоғози тайёрланиш жараёнлари билан танишди.

- Жаҳоннинг кўплаб давлатларида қадимдан қоғоз тайёрлаш технологияси бўлган, - дейди «Конигил Мерос» корхонаси раҳбари Зариф Мухторов. - Мисрда папирусдан тайёрланган қоғозлар, шарқда хитой ва япон қоғозлари бунга мисол бўла олади. Самарқанд ипак қоғози эса ўзининг умрбоқийлиги, силлиқлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги, сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Бугунги кунда кунига 100–110 дона турли ҳажм, зичлик ва ранглардаги қоғоз ишлаб чиқаряпмиз.

Акрам БЎРИЕВ.