"SamAuto"нинг янги автобусларининг биринчи партияси тақдим этилди
Тошкентда Самарқанд автомобиль заводи - «SamAuto» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган "SAZ LE60" русумли автобусларнинг биринчи партиясини расмий топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзавтосаноат ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу техникадан Тошкентда жами 200 донаси бор. Жорий йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб 390 дона янги автобуслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Расмий топшириш маросимида "SAZ LE60" моделидаги энг муҳим ўзгаришлар тақдим этилди:
▪️янги, янада қувватли кондиционер ўрнатилган;
▪️ҳаво таъминлаш тизими такомиллаштирилган;
▪️йўловчилар учун 6 дона ва ҳайдовчи учун 1 дона USB-портлар билан жиҳозланган;
▪️автобус полининг орқа қисми қават даражаси пасайтирилган;
▪️автобуснинг олд ўтиш қисми кенгайтирилган;
▪️электрон йўналиш кўрсаткичлари янгиланган;
▪️валидаторларни ўрнатиш учун махсус жой тайёрланган (АТТО карталари учун).