Қозоғистонда «СамАвто» SAZ LE60 автобусларини ишлаб чиқариш бошланади
- 27.05.2021 23:33
- 69
- Хориж
26 май куни Самарқанд автомобиль заводи ва «СарыаркаАвтоПром» Қозоғистонда СамАвто SAZ LE60 паст полли автобусларини ишлаб чиқаришни бошлаш тўғрисида битим имзоладилар.
Серияли ишлаб чиқариш июнь ойида бошланади ва шу йил охирига қадар 200 дона техника сотувга чиқарилади. 2022 йилда бу рақамни 1000 донага етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бери паст полли «СамАвто» SAZ LE60 автобуси янгиланган версияда ишлаб чиқарилмоқда. Янгиланган моделга "Ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги ЕИБ Божхона иттифоқининг техник регламентига мувофиқлик сертификати топширилди. Олинган сертификат Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистонда 2024 йилгача амал қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 12 дақиқа аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 22 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 40 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа