СамДАҚУда Ипак йўли III халқаро илмий-тадқиқот конгресси бўлиб ўтди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида хорижий университетлар ҳамкорлигида Ипак йўли III халқаро илмий-тадқиқот конгрессининг ялпи мажлиси ва сессиялари бўлиб ўтди.

Конгресснинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси раҳбари Салиҳ Жанер, СамДАҚУ ректори Чидем Туркйилмаз иштирок этди.

“Ипак йўли” III халқаро илмий-тадқиқот конгрессида олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, мутахассис кадрлар тайёрлашда ижтимоий фанларнинг иштироки, тутган ўрни, мавқеи ва аҳамиятини аниқлаб олиш каби масалалар муҳокама этилди.

Ялпи мажлис ва бир нечта сессияларда 50 дан ортиқ маърузалар тингланди. Бу борада соҳа мутахассислари, етакчи олимлар ва илмий тадқиқотчиларнинг илмий мулоҳазалари таклиф ва тавсияларини ўрганиш асосида хулоса ва қарорлар қабул қилинди, ижтимоий фанларнинг таълим ва тарбиявий самарадорлигини оширишда улардан ижодий фойдаланиш мақсад қилинди.

Мазкур халқаро конгрессда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Словакия ва Украинанинг қатор олий ўқув юртлари ва илмий муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрантлари иштирок этди.