СамДТУ онкология соҳасида Хитойнинг етакчи университети билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Самарқанд давлат тиббиёт университетига Хитойнинг Zhejiang университети тиббиёт мактаби вакиллари келди.

Zhejiang университети тиббиёт мактабининг 4-шифохонаси вице-президенти Tang Zhe бошчилигидаги делегация билан кечган учрашувда икки олийгоҳ негизида онкология соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, биргаликдаги илмий ва амалий ишларни ривожлантириш, талабалар ҳамда ходимларнинг узоқ ва қисқа муддатли малака оширувини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик масалаларига қаратилган меморандум имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида хитойлик мутахассислар томонидан СамДТУ онкология кафедрасида юқори технологик комбинирлашган лапароскопик жигар резексияси, жигар радиоабляцияси амалиёти ҳамда жигар радиоабляцияси бажарилиб, маҳорат дарси ўтказилди.