Санэпидқўмита: Паст Дарғомда одамлар фаст-фуддан заҳарланди
- 15.09.2023 09:34
- 177
- Ҳодиса
Паст Дарғом туманидаги fast-food сотиш фаолияти билан шуғулланувчи “Мералис” МЧЖ фаолиятига чек қўйилди.
Санэпидқўмита хабарига кўра, жорий йилнинг 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиш ва бошқа аломатлар билан мурожаат қилишган.
Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Паст Дарғом туманидаги “Мералис” МЧЖдан fast-food истеъмол қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
овқатдан заҳарланиш