Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади
Унга кўра:
• Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни таъминлаш, шунингдек, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭР (Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати)дан самарали фойдаланиш учун зарур аппарат-дастурий инфратузилма яратилади.
• СЯЭРни шакллантиришда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига, Кўчмас мулк объектлари ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрига мувофиқ сайловчи-фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ягона ахборотдан фойдаланилади.
• Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланишда ягона технологик ёндашувни, шунингдек, уларнинг ҳудудларда самарали ишлашини таъминлайди.
• "UNICON.UZ" – "Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари" ДУК Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш, янада такомиллаштириш ва унга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади, шунингдек, унинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.
• Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади.
• Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда:
• фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштиришни ўтказишни;
• туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарларини уйма-уй юриб ўрганишни ташкил этишга жалб этишни;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фуқароларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасини Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқлаштирилишини таъминлайди.