Сайёр учрашувларда тадбиркорлар таклифлари ўрганлиди
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувларда хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес вакилларининг божхона хизмати билан ҳамкорлиги масалалари биргаликда таҳлил этилди, ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, "ZARAFSHON TEKSTIL" МЧЖ таъсисчилари импорт қилинаётган товарларга мувофиқлик сертификати товарлар "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг олиниши бўйича таклифни илгари сурди.
Ургут туманидаги "URGAZ CARPET" корхонаси директори И.Ҳакимов маҳсулотларни экспорт қилишда божхона расмийлаштируви юзасидан муаммолар йўқлигини маълум қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаати учун импорт қилинаётган хом ашёларга қўшилган қиймат солиғини пасайтириш, тайёр гилам маҳсулотларига импорт божхона бож ставкаларини ошириш тўғрисида таклиф берди.
Икки кунлик сайёр учрашувлар давомида Самарқанд халқаро аэропортидаги чегара божхона постида жорий этилган икки йўлакли тизим асосида божхона назоратини амалга ошириш жараёни ва олиб борилаётган хизмат фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
Сайёр учрашувларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Соҳиба ЖАЛИЛОВА.