Сайёрамиз аҳли 8 декабрь куни Марснинг Ой томонидан тутилишини кўради

Марснинг Ой билан тутилиши пайшанба куни эрталаб содир бўлади ва тўлин ой ҳамда Қизил сайёранинг юзма-юз бўлишига тўғри келади. Бу ҳақда бугун ОАВда хабар тарқалди.

Тўлин ой Марсни юзма-юз ҳолатида тутади - астрономлар бир-бирига яқинлашган Ер ва Марс Қуёш билан бир қаторда тизилиши вақтини шундай дейишади. Бунда Марс ва Қуёш (сайёрамиз ўртада) бир-бирига қарама-қарши туради. 8 декабрь куни Марс ушбу нуқтада, 8:35 (Тошкент вақти билан 10:35) да, Ердан 82,2 миллион километр узоқликда бўлади.

"Ҳар уч ҳодиса эрталаб, деярли бир вақтнинг ўзида (Тошкент вақти билан 9:00 дан 11:00 гача) содир бўлади. Ой тўла бўлади ва Марснинг кўринадиган ҳажми, ёрқинлиги икки йиллик даврда максимал бўлиб, кузатишларни осонлаштиради”, дейди планетарий матбуот хизмати.

Марсдаги юзма-юзлик ҳар икки йилда бир марта содир бўлади. Агар Марс сайёрамизга имкон қадар яқинлашса (60 миллион км.дан кам), унда бундай юзма-юзлик улкан деб аталади - улар ҳар 15-17 йилда содир бўлади.