Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) сайланди
- 28.10.2023 12:11
- 87
- Сиёсат
Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.
Сенат томонидан Раҳмонова Сурайё Маҳмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, С.Раҳмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида фаолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанднинг энг фаол, ташаббускор аёллари аниқланди
- 45 дақиқа аввал
- Самарқанд
Электрчилар Нурободда боғ яратмоқда
- 1 соат аввал
- Жамият
Ҳуқуқларимиз кафолати, келажагимиз асоси
- 1 соат аввал
- Таълим
Дарё бўлиб яша
- Кеча, 21:45
- Мутолаа