Сенатор ёшларни ўқиш ва изланишдан эринмасликка чорлади
Тошкент ахборот технологиялари универсетити Самарқанд филиалида Олий Мажлис Сенат аъзоси Фармон Тошев "Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва коррупциянинг салбий оқибатларини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ф.Тошев юртимизда ёшларга берилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар ва уларнинг самаралари, соҳадаги ўзгаришлар жараёнида тарбия ва ўқитиш усуллари ҳақида гапирди. Ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзларининг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини ошириш кераклиги, коррупциянинг салбий оқибатларга олиб келиши, бундай ҳолга йўл қўйилганда қандай жазолар борлиги ҳақида мисоллар билан маълумот берди.
Учрашув қизғин ва мунозаларга, маслаҳатларга бой тарзда ўтди.
Мафтуна Убайдуллаева.