СЭС бошлиғи 85 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди
- 15.02.2020 12:54
- 699
- Жиноят ва жазо
Мирзачўл тумани, Мирзадала маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Қ.У. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган рағбатлантириш пулларини Мирзачўл тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи ўзининг пластик картасига “Клик” орқали ўтказиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганини билдирган.
Вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Мирзачўл тумани СЭОМ бош врачи З.А. жами 85.533.896 сўм пулларни ходимларга рағбатлантириш сифатида ёзиб шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборгани аниқланди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рўзада нарх ошмайди
- Бугун, 18:52
- Самарқанд
Инсон саломатлиги билан боғлиқ афсоналар
- Бугун, 18:09
- Ўқинг, қизиқ!
Семинар зиёрат билан бошланди
- Бугун, 17:53
- Самарқанд
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- Бугун, 14:40
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- Бугун, 14:07
- Ўқинг, қизиқ!