Шанба ва якшанбадаги кучайтирилган карантиндан сўнг...

Кўчага чиқсанг, автомобиллар шунчалик кўпки, тирбандлик, машиналарнинг тўхтовсиз сигнали, сабрсиз ёки бемор олиб кетаётган ҳайдовчиларнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши, светофор ишораларига амал қилмаслиги ҳар қандай соғлом кишининг ҳам асабини бузади.

Бозор ҳар қачонгидан ҳам одамлар билан тўлиб тошган. Ижтимоий масофа, шахсий гигиена бу ерда “бегона”. Бозор ичида оз бўлса-да, тартиб бор. Аммо бозор атрофи, йўлаклардаги кўча савдосини тизгинлаш осон эмас.

Шифохоналарда ҳам шу аҳвол. Одатда, душанба куни тиббиёт муассасаларига мурожаат қилувчилар ҳамма вақт ҳам кўп бўлган. Лекин бугун карантин бўлишига қарамай, шифохоналарга мурожаат қилувчилар кўпайган. Начора, иссиқ жон.

Энди ўйлаб кўринг, мана шундай вазиятда икки кунлик кучайтирилган карантиннинг фойда-ю зарари нечоғлик?