Шахматчиларимизнинг бугунги рақиблари кимлар?
Бугун Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи куни баҳслар ўтказилади.
Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг иккинчи куни эркаклар ўртасида 4 та тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен кечаги кун натижаларига кўра 5 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда.
Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси, Видит Сантош, хитойлик Ю Янг Йи ва болгариялик Иван Чепаринов ҳисобида ҳам 4,5 тадан очко бор. Бугун 6-турда Магнус Карлсен биринчи доскада қора доналарда Видитга қарши баҳс олиб боради. Иккинчи доскада Аржун ва Ю Янг Йи беллашади.
Ҳамюртларимиз орасидан ҳозирча энг яхши натижага Нодирбек Якуббоев эга бўлиб турибди. У 3,5 очко билан қўшимча коэффицентларга кўра 31-поғонадан жой олган. Бугун Якуббоев 6-турни оқ доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши ўтказади. Беш имкониятдан 3 очко тўплаган Нодирбек Абдусатторов 6-турда қора доналарда бельгиялик Даниэль Дарда билан ҳисоб-китоб қилади.
Рапид йўналиши. 6-тур. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг рақиблари:
Видит Сантош (Ҳиндистон, 2691) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2818)
Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2564) - Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2667)
Даниэль Дарда (Бельгия, 2543) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2727)
Аниш Гири (Нидерландия, 2698) - Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2527)
Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2527) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2644)
Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон, 2625) - Якуб Косаковски (Польша, 2472)
Алексей Дреев (FIDE, 2557) - Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон, 2398)
Рудик Макарян (FIDE, 2493) - Муҳаммадали Абдураҳмонов (Ўзбекистон, 2236)
Сумия Билгуун (Мўғулистон, 2474) - Ҳумоюн Бегмуратов (Ўзбекистон, 2195)
Абдумалик Абдусалимов (Ўзбекистон, 2330) - Ҳанс Ниеманн (АҚШ, 2606)
Антон Демченко (Словения, 2538) - Бобур Сатторов (Ўзбекистон, 2333)
Асроржон Омонов (Ўзбекистон, 2005) - Йенс Хирнейсе (Германия, 2436)
Сергей Склокин (FIDE, 1946) - Муҳиддин Мадаминов (Ўзбекистон, 2415)
Жамшид Мустафоев (Ўзбекистон, 2313) - Баадур Жобава (Грузия, 2671)
Велимир Ивич (Сербия, 2509) - Муҳаммадзоҳид Суяров (Ўзбекистон, 2300)
Саидакбар Сайдалиев (Ўзбекистон, 2316) - Антон Смирнов (Австралия, 2486)
Синиша Дразич (Сербия, 2412) - Алмас Раҳматуллаев (Ўзбекистон, 2251)
Родриго Васкес (Чили, 2582) - Баҳром Баҳриллаев (Ўзбекистон, 2196)
Ван Форест (Нидерландия, 2484) - Далер Воҳидов (Ўзбекистон, 2110)
Акмал Файзуллаев (Ўзбекистон, 2293) - Данис Куандикулу (Қозоғистон, 1755)
Элдиар Орозбаев (Қирғизистон, 2294) - Али Касимов (Ўзбекистон, 2114)