ШҲТга аъзо давлатларнинг "Samarqand - 2022" халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бошланди

Симпозиумни Туризм ва маданий мероси вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига тайергарлик жараёнида, "Самарқанд руҳи" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар боғида ташкил этилди.
Симпозиумда Эрон, Ҳиндистон, Қозогистон, Грузия каби давлатларнинг ҳамда республикамизнинг маҳоратли ҳайкалтарошлари иштирок этяпти.
- Шу пайтгача ўндан ортиқ халқаро кўргазмаларда иштирок этганман, - дейди Қирғизистон Республикасидан келган ҳайкалтарош Тамила Маматова. – Тарихий шаҳар – Самарқандда ташкил қилинган бу кўргазма менда катта таассурот қолдиряпти. Эътиборлиси, бизнинг шу ерда яратган асарларимиз ШҲТнинг Самарқанд саммитидан эсдалик сифатида қолади.
Симпозиум 10 сентябргача давом этади.