Шри-Ланкада фавқулодда вазият эълон қилинди

Шри-Ланка ҳукумати 23 апрель куни ярим тундан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этди.

Бу ҳақда News First телеканали Шри-Ланка президентининг матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ, Шри-Ланка ҳукумати 23 апрель кунги портлашлар қурбонлари учун мотам куни эълон қилганини хабар берган эдик.

21 апрель куни Шри-Ланкадаги бир қатор портлашлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 290 га етди.