Сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда “Мирбозор бозори” МЧЖ ҳудудида ўтказган тезкор тадбирда аниқланди.

Тадбир давомида бозор ҳудудидаги “М.А.” хусусий корхонасига тегишли савдо дўкони сотувчиси Я.Ш. келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 81,4 млн сўмлик 2054 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.